Банда қалбининг қасоватини Аллоҳ таолонинг зикри ила даволасин!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Қалбда қасоват бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг зикригина эритади. Шунинг учун банда қалбининг қасоватини Аллоҳ таолонинг зикри ила даволасин.


Муъалло ибн Зиёддан ривоят қилинади:

«Бир киши Ҳасан Басрийга: «Эй Абу Саъийд! Дийдам қаттиқлигидан сенга шикоят қилиб келдим», деди. У киши: «Зикр билан эрит», деди».


Аллоҳ таоло:  «Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига таваккул қиладиганларгина мўминлардир», деди. (Анфол сураси, 2-оят)


✍️ Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Уруш яксон қилди бизни Иккинчи синфда ўқиётган кезларимда мактабимизда бомба портлади. Синфдан отилиб давоми...

07:23 / 25.02.2017 6883
Агарда сиз стресс, тушкунликдан қутулмоқчи бўлсангиз, нафсингизга бир назар солишингиз керак. Бу каби давоми...

21:20 / 08.05.2023 3882
  Бемор бўлиб қолган кишининг беморлиги ҳисобга олинади. Намоз ўта аҳамиятли ибодатдир, уни вақтинчалик давоми...

12:24 / 18.05.2017 4634
Таиландлик муслималар Сарабури шаҳридаги Darunsat Wittaya мактабига қатнашмоқда. Ушбу мактаб мамлакатнинг давоми...

16:27 / 12.03.2019 3943