Mutolaa zavqi
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз Муслимам!

Каналимизда эълон қилинган "МУТОЛАА ЗАВҚИ" номли  Рамазон танловини  интизорлик билан кутаётган бўлсангиз керак, а?!  Танловда  "Қуръон фазилатлари" китоби ("Ҳадис ва ҳаёт" туркумидан) асосида тезкор савол-жавоб  ўтказишнинг хабарини берганмиз. Сиз ушбу китобни ўқиб бўлдингизми?  Сир бўлмаса, қай тартибда ўқияпсиз? Масалан, мен 25 дақиқали "помидор услуби"да ўқияпман. Бу  жуда ҳам самарали услуб. Ҳар куни, хоҳ кундузи, хоҳ кечқурун бўлсин,  25 дақиқага телефонингизни  созлайсиз, шу вақт оралиғида телефонингизни ижтимоий тармоқлардан узиб турасиз, акс ҳолда у сизни чалғитади. Таймерни 25 дақиқали оралиққа қўйиб қўясиз – мана шу оралиқ вақт ичида ҳеч нарсага чалғимасдан фақат китоб ўқийсиз. Албатта, бу пайт оила аъзоларингизни ҳам огоҳлантириб: “25 дақиқага безовта қилманглар”, деб қўйсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Кейин китоб ўқишни бошлайсиз. Бу усулни доимий қўллаш шундай самаралар берадики... Ҳатто умрингиз давомида зое кетган вақтларингизга ачиниб кетасиз. Аммо энди тушкунликка тушманг! Ахир мусобақа тугашига ҳали вақт бор. Бугунданоқ бошланг, асло кеч қолганингиз йўқ. Яна бир маслаҳат, китобни бошлаган ва тугатган саҳифангизни белгилаб борсангиз, кўпи кетиб ози қолганини кўрсангиз, кўзларингиз севинчдан порлаб кетади. Нега? Чунки сиз 25 дақиқада 30-40 саҳифани ўқиб чиққан бўласиз. Шу зайлда мутолаа қилсангиз, иншааллоҳ, мусобақа бошлангунича китобни бемалол ўқиб, такрорлашга ҳам вақт топишингиз мумкин!

Дарвоқе, “Помидор техникаси” нима экан, деб қизиқяпсизми? Қуйида бу ҳақда маълумот қолдираман, албатта танишиб чиқиб, илм олишда унумли фойдаланасиз, деган умиддаман.


Бахтихон Шарипова


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида Йил имоми ndash 2023rdquo кўрик давоми...

12:02 / 06.12.2023 1629
Ҳайит ҳали давом этмоқда...Қурбон ҳайитининг учинчи куниҚурбон ҳайитингиз муборак бўлсин

14:30 / 30.06.2023 2251
Афғонистонлик ихтирочи ўқувчи қизлар14 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар афғонистонлик ўқувчи қизлар Toyota давоми...

01:22 / 21.04.2020 4443
Ийдул Фитр ҚримдаҚрим муфтийси Эмирали Аблаев яриморол мусулмонларига COVID 19 тарқалишининг олдини олиш давоми...

03:16 / 24.05.2020 3719