Хотирангиз панд берадими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хотирани яхшилаш усуллари:


 Соғлом турмуш тарзи кечиринг, организм жуда ақлли, унга бирон маҳсулот етишмаса, уни талаб қилади. Хотира хам худди шундай, агар хотирамиз ёмонлашаётган бўлса, буни организм учун сигнал деб қабул қилишимиз, зарарли одатлардан воз кечиш, овқат рационимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим.


 Мияни кераксиз ахбротлардан халос этинг. Баъзида жуда кўп кераксиз нарсаларни эслаб қолишга интиламиз, бундай қилиш шарт эмас. Сизга керакли бўлган маълумотни блокнотга ёзиб бориш орқали эслаб қолиш мумкин.


 Уйқуга тўйининг,  уйқу вақтида мияда янги нейрон йўллари пайдо бўлади, бу эса хотира учун фойдали. Тунги соат 24:00 дан аввал ётишга одатланинг.


 Кўпроқ китоб ўқинг. Ўқиганимизда биз учун қизиқарли бўлган ахборотни автоматик тарзда эслаб қоламиз.


 Бирон тил ўрганиш, ёш улғайган сари тил ўрганиш қийин, дейишади, аммо уриниб кўриш бурчимиз. Бу хотира ёмонлашиши ва деменциянинг (қариликдаги ақли заифлик) олдини олади.


Хотира учун фойдали маҳсулотларни тановул этишни унутманг! Буларга витамин ва минералларга бой маҳсулотлар:  асал, ёнғоқ, мевалар (олма, узум, апельсин), гиёҳлар (женьщень, далачой) дан фойдаланганингиз маъкул!


 Хотирани нима сабабдан ёмонлашганини тиббий сабабини аниқлашни ҳам унутманг!


 Доктор Гавҳар Тешабоева


Манба
Мавзуга оид мақолалар
КИЧКИНА БОЛАЧАНИ ЕЛКАГА КЎТАРИШ Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

19:24 / 14.10.2016 11789
embedhttpswww.youtube.comwatchvaQHunMNHVXoembed

10:51 / 10.11.2016 6818
embedhttpswww.youtube.comwatchvgsRgrEdAegfeatureyoutu.beembed

10:51 / 05.06.2018 4349
Ислом шиорлари, арконлари давомли бажарилаётганини, масжидлар намозхонлар билан тўлалиги, рамазонда давоми...

13:42 / 15.12.2016 4825