Яқин инсони вафот этса...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум. Яқин инсоним фарзандини йўқотди.  Унга қандай ёрдам беришни билмайман. Жигарбанди ёки умуман яқин қариндоши вафот этганида одамларга қандай ёрдам берса бўлади?


Психолог Мадина Джураева жавоб беради:


– Яқин кишисини йўқотган одам учун вақт даволайди деган гап кетмайди. Бу гап у учун ҳеч қандай енгиллик бермайди. Бундай ҳолатда одам нафақат ишлашни, меҳмонларга боришни, одамлар билан мулоқот қилишни, балки умуман еб-ичишдан бош тортиб,  яшашни ҳам истамай қўяди. Айниқса фарзандини йўқотган ота-она учун яшашдан умид бутунлай йўқола бошлайди. Чунки одам бу фожиа билан юзма-юз ёлғиз қолади ва унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Бу оғриқ унинг қалбида қолади. Шунинг учун ҳам эмоционал оғриқ янада кучая боради. Инсоннинг дунё ишлари ва ички ҳолати, соғлиғи ҳақидаги объектив хулосалари йўқолади. Инсон учун бу ҳолатда ҳеч нарсанинг қадри қолмайди ва у фақат ўз оғриғига урғу бериб яшайди. Мана шу ҳолат тахминан бир йилгача давом этади. Баъзан икки йилгача ҳам давом этиши мумкин. Инсон бу даврда бешта психологик босқични бошидан ўтказади. Яъни миянинг ҳимоя механизми сабаб одам ўзи билмаган ҳолда шу босқичлардан бирма-бир ўтиб боради.

1️- бу шок ҳолати.

2️ фактни тан олмаслик, ишонмаслик. Яқин инсони энди бу дунёда йўқлигини инкор этади. Уни қидиради, кўзига кўринаётгандек бўлаверади.

3️- агрессия. Бу вақтда одам айбдорларни қидиради, қаттиқ ғазаб ҳисси унга тинчлик бермагани сабаб ўзига номуносиб қилиқларни қилади.

4️- тушкунлик, депрессия ҳолатини бошидан ўтказади. Уни ҳеч нарса қизиқтирмайди, у ҳиссиз яшай бошлайди. Кун қандай ўтаяпти, билмайди, ҳатто ёш болалари бор бўлса ҳам уни бу факт қизиқтирмайди.

5️- яқин кишисини йўқотиш ҳолати аччиқ хақиқат эканлигини қабул қилиш бошланади, яъни дунёни шу яқин инсонисиз тасаввурига сиғдира олиш бошланади. Фақатгина факт қабул қилингандагина одам бу ҳаётга қайта бошлайди. Яъни яқин инсони учун куйиш ўрнига афсус-надомат ҳисси келади ва секин-аста бу ҳаёт чироқлари кўзига кўрина бошлайди. Бундай вазиятда атрофдаги одамлар жимгина ёнида бўлиб туриши йиғлаганида йиғлаши, вафот этган одамни эслаб, у ҳақда гаплашиши, унинг еб-ичиши, уйқуга кетиши ва ҳоказоларидан хабар олиб, унга меҳрибонлик кўрсатиши лозим. Ёрдамим керак бўлса, айтинг деб эмас, балки тўғридан-тўғри ёрдам бериб туриш лозим бўлади. Бундай вазиятда кучли бўлишга ундаш ёки бу одамга: “Сабрли бўлинг, мен ҳам яқинларимни йўқотганимда сабр қилганман” ёки “Шунча вақт ўтди, энди йиғлашни бас қилинг” каби гапларни гапириб бўлмайди. Ҳар кимнинг қалби бу оғриқларга турлича таъсирланади. Йиғлагиси келса, йиғлайвериши, вафот этган одам ҳақида гапиришни истаса, гапиравериши керак. Бундай одамни ёлғиз қолдирмай, доим ёнида бўлиб, шунчаки меҳрибонлик кўрсатиш етарли. Гоҳида ўзини йўқотадиган даражада бўлса, бу одамга оёғининг тагида пол борлигини сезиб туриши учун оёқларини полга уриш, қўл бармоқлари билан танасига секин-аста енгилгина урдириш каби машқларни бажаришни илтимос қилиш керак. Агар қандайдир галлюцинациялар, валдираш, ўзига ёки бошқаларга қасд қилиш ҳолатлари юз берса, зудлик билан мутахассисга мурожаат этиш зарур бўлади. Валлоҳу аълам.


Савол бериш учун:

Savollar.muslimaat.uz


#Савол_жавоб

T.me/muslimaatuz

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум устоз Бир масала мени қийнаяпти. Дўстим институтда ўқиганида бир қиз билан 4 йил яшади. давоми...

03:55 / 25.12.2023 6238
Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга етти йил бўлди. Бу вақт мобайнида анча қийинчиликлар кўрдим, бироқ давоми...

03:06 / 06.11.2023 2085
РАМАЗОНГА ТАРАДДУД КЎРЯПСИЗМИРамазон ойига яхшилаб тайёрланишни, бу муборак ойнинг таъсири кейинги давоми...

02:22 / 05.04.2020 3669
Шукр қилиш ҳар бир динда бор, масалан, христианларнинг quotШукроналик куниquot деган махсус кунлари бор ва улар давоми...

06:01 / 27.11.2023 11309