Дадамнинг ибрати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болаликда акам билан кўп уришардик. Баъзи вақтларда, ҳатто ёқалашиб ҳам кетардик. Шунда дадам мени кўчага олиб чиқиб, нимага келиша олмаётганимиз, бу муаммони қандай қилиб тинч йўл билан ҳал қилиш тўғрисида гапирардилар. Дадамнинг гапларидан сўнг ғазабим босилиб, уйга кирардим. Кейин дадам акамни ҳам кўчага олиб чиқиб, улар билан мен каби гап­лашиб, хатоларини тушунтирардилар. Шундан ке­йин акам иккимиз ўтириб гаплашиб олардик ва бир-биримиздан узр сўрардик. Дадам орамизда ҳакам бўлиб турмасалар-да, четдан туриб орамизни мана шундай ислоҳ қилар эдилар. Гоҳида қўлимизга пул бериб: “Бирор салқинроқ жойга бориб ўтиринглар, асабийлашмасдан муаммоларингизни тинч йўл билан ҳал қилиб олинглар”,  дердилар.

Дадамнинг айтганларини қилиб бирор жойда ўтириб овқатланардик ёки ўзимиз ёқтирган ширинликни олиб ер эдик. Хуллас, бир-биримиз билан келишиб олардик.

Орадан йиллар ўтиб дадам вафот этдилар. Акам билан мерос масаласида бироз тортишиб қолдик. Шунда акам: “Юр, болалигимизда борадиган жойга бориб яхшилаб гаплашиб, келишиб оламиз”, дедилар. Шу пайт хаёлимга дадам келдилар, гўё ёнгинамда қараб тургандек бўлдилар. Акам айтгандек ўша жойга бордик. Бу жойлар дадамнинг насиҳатларини, бир-биримиз билан уришиб-талашиб катта бўлган пайтларимизни, хотираларни ёдимизга солди. Гаплашиб туриб иккимизнинг ҳам кўзимизга ёш келди. Эски хотиралар, айниқса, дадамни эслаб кўнглимиз юмшади. Мерос масаласини бир-биримиздан рози бўлган ҳолда ҳал қилиб олдик. Дадамнинг охиратлари обод бўлсин!



Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг

"Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Қунут дуоси витр намозининг учинчи ракъатида ўқилади. Уни ўқимоқ вожибдир. Шунинг учун билмаганлар учун давоми...

20:06 / 09.01.2017 41931
    Малайзиялик шифокор доктор Жамила Маҳмуд касбий фаолияти давомида кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди. давоми...

15:18 / 30.09.2017 11968
Эр хотинга бериши лозим бўлган маҳрни, у қанча бўлишидан қатъи назар, тўла бериши керак. Маҳр танҳо давоми...

22:27 / 19.02.2023 3199
Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опасингилларимиз учун Наврўз давоми...

19:31 / 19.04.2018 2861