Ишхона ёки бошқа бирор шахснинг интернетидан рухсатсиз фойдаланиш мумкин эмас.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи кишилар ишхонанинг интернетидан ўз шахсий манфаатлари учун фойдаланишни ўзларига эп кўришади. Бунда икки тарафлама мулоҳаза қилинадиган иш содир бўлади. Бир тарафдан – ишхонанинг интернетга тўлайдиган маблағи шахсий манфаат учун сарфланади. Иккинчи тарафдан – ишхонанинг ишини бажариш ўрнига иш вақтида ўз манфаатини кўзлаб, масъулиятдан қочиш юз беради.


Бошқа одамнинг интернетидан фойдаланиш борасида ҳам шунга ўхшаш гапни айтиш мумкин. Шунинг учун улардан фақат ҳақ эгасининг рухсати билан ва зарурат юзасидангина фойдаланиш мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.  "Ижтимоий одаблар"  китобидан

Манба
Мавзуга оид мақолалар
       ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙЛИК ДЕСАК  ТАҲОРАТ «Поклик» асли араб тилида «таҳорат» маъносини билдиради, давоми...

17:46 / 25.02.2017 4304
Имом шаҳид Бутий раҳматуллоҳи алайҳи Ваҳба Зуҳайли раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида ушбу сўзларни айтади давоми...

16:59 / 12.02.2017 5865
МуқаддимаБисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ижтимоий тармоқлар кундан кунга бутун жаҳонда оммалашиб бормоқда. давоми...

14:37 / 13.02.2019 3756