Саудия ҳаж вазирлиги хабарномаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги хорижий зиёратчилар ва Подшоҳлик аҳолисини “Ҳаж-2024” мавсумида махсус рухсатномасиз ҳаж амалларини бажаришларининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантиради;


Саудия Ҳукумати томонидан Ҳаж-2024 мавсумида тартибни сақлаб ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кескин жазо чоралари жорий этилди;


Саудия Арабистонига зиёрат (туристик) виза, умра виза, бизнес виза ва бошқа турдаги визалар билан сафар қилувчи фуқаролар ВИЗА МУДДАТИ тугагунга қадар Саудия ҳудудини тарк этиши шарт;


Зиёрат (туристик) виза, умра виза ва бошқа турдаги визалар билан ҲАЖ қилишга рухсат берилмайди. УШБУ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР НОҚОНУНИЙ ҲИСОБЛАНАДИ.  


ОГОҲ БЎЛИНГ! Виза муддатини бузиш, Саудия ҳудудида қолиб кетиш, визада белгиланган муддатдан ортиқча яшаш ҳамда ҳаж визасидан бошқа турдаги визалар билан ҲАЖ қилганлик учун Саудия қонунчилигида қатъий чоралар белгиланган. Ушбу қоидани бузганлик учун 10 йил муддатга депортация қилиш ёки 6 ой қамоқ жазоси белгиланган.


ОГОҲ БЎЛИНГ! Ушбу қоидани бузган зиёратчилар, шахслар, турфирма ва ташкилотларга 50.000 саудия риёли (13.400 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланган.  (https://t.me/DinQumita/4426)


Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ отаонаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг, сени оқ қиламиз», давоми...

14:22 / 29.11.2016 6548
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталигиrdquo доирасида бир ёшгача бўлган болаларнинг давоми...

21:11 / 06.05.2023 2764
embedhttpswww.youtube.comwatchvJxf7mV7I5D0featureyoutu.beembed

07:52 / 08.02.2018 3130
gallery linkfile ids3689,3690  Устоза Руқайя Абдуллоҳ Ҳажрий ҳамда Устоза Нура Зийкож «Хайрия ишларида аёл кишининг давоми...

10:53 / 28.01.2017 4741