Атиргулнинг ҳикояси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни бир боғда ўт-ўланлар ва дала гуллари орасида атиргул очилди. Атофидаги барча ўсимликлар унинг гўзаллиги ва ҳидидан ҳайратга тушиб, атиргулни олқишлай бошлашди. Атиргул бу мақтовларни эшитиб ғурурланди ва ҳеч кимни назарига илмай қўйди. Бир куни атиргул туш кўрибди. Тушида бир ўзи чўлда ўсаётган эмиш. Атрофида на бир ўт-ўлан, на бир дарахт бор экан. Қуёш аёвсиз қиздираркан. Иссиқдан роса чанқабди, лекин сув кўринмас эмиш. Тез орада сўлиб, гул барглари қовжирай бошлабди. Шунда боғдаги соя солиб турадиган дарахтни, уни шамол ва иссиқдан асрайдиган атрофидаги ўт-ўланларни, ёнгинасидан жилдираб оқиб турадиган ариқчани эслабди. Уларга бу яхшиликлари учун бирор марта ҳам миннатдорчилик билдирмаганини эслаб, қаттиқ уялибди. Уларсиз бир ўзи ҳалок бўлишини тушуниб, даҳшатга тушибди. Шу пайт қаттиқ шамол туриб, қум уюмларини атиргулнинг устига ташлабди. Атиргулнинг танаси қумнинг оғирлигини кўтара олмай синиб кетай дебди. Қўрқувдан овозининг борича бақириб юборибди ва ўз овозидан уйғониб кетибди. Кўзини очиб атрофида унга ҳайрон бўлиб қараб турган ўтларга ва дарахтларга биринчи марта жилмайиб қарабди ҳамда уларни чўчитиб юборгани учун узр сўрабди.
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Қалам билан илм ўргатган, инсонга билмаган нарсасини ўргатган Аллоҳ субҳанаҳу давоми...

20:03 / 26.01.2017 5555
Кейинги ўн йилликларда ишлаётган аёлларга бўлган муносабат сезиларли равишда ўзгарди уй бекаси мақомини давоми...

15:06 / 22.11.2016 3989
Бу борада сизга қуйидаги кўрсатмаларимиз асқотадиНасиҳат қилишда тўғридан тўғри танқид қилмангМуносиб давоми...

21:16 / 04.08.2023 4189
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «У «Бу Роббим раҳматидандир. Агар Роббимнинг ваъдаси келса, буни ер баробар давоми...

15:26 / 16.02.2018 4441