Нима учун тўй хурсандчилигида меъёрдан ошиб, қўшниларга озор бериш керак? Бу ҳавои-нафсга берилиш эмасми? Мен ақлли, бойман, қўни-қўшни, эл-юрт кўрсин деб, риё учун кўз-кўз қилиш эмасми?
Ақийқа маросими ҳам жуда кўп бидъатларга тўлиб-тошиб кетяпти. Чақалоқни туғруқхонадан 5-6та «Epica», «Jip» билан олиб чиқишади. Ваҳоланки, машинанинг иккитасига одам жойлашса, тўрттаси бўш ҳолда сигнал чалиб, айюханнос билан келиб кетади. Эй банда, «фарзанд кўрдим» деб иккита қўй сўйдинг, ҳаммага овоза қилиб ресторанда бойларга ош бердинг, лекин сўйилган гўштдан қарздор, ижарада яшаётган биродарингга илиндингми? Аслида, бу гўштга мискин ва бева-бечоралар ҳақдор эмасми? Йўқ, сени бойлик, манманлик, риё хасталиги қуршаб олган. Ўз амали ила холисона Аллоҳ таолонинг розилигини истамаган риёкор ҳалокатга учрашини баён қилувчи очиқ-ойдин далиллар келган. «Улар молларини кишилар кўриши учун сарфлар». («Нисо» сураси 38-оят) Бидъатнинг бир неча зарарлари мавжуд. 1.Амаллар хабата бўлади. 2.Шайтон бидъатчига яқин бўлади.- Ҳақ билан ботил аралашиб кетади.
- Исломни яхши билмаганларнинг динга нафратини қўзитади.
С. Пўлатова