Исломнинг беш устуни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холид синглиси Фотима билан отасини кутишар эди. Меҳмонлар кетгач, ота уларнинг олдига кулиб кирган ҳолда: «Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ» (сизларга тинчлик ва Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) деди.

Холид ва Фотима: «Ва алайкум ассалааму ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу (сизга тинчлик ва Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин), эй отажон», дедилар.

Сўнгра оталари ака-сингил шу куни Қуръони Каримдан ёд олганларини улар билан бирга такрорлаб чиқди. Шундан сўнг ота: «Эй Холид, Аллоҳнинг гўзал исмларидан ўрганганларингни ёдлаб олдингми? », деди. Холид: «Ҳа, отажон, Аллоҳга ҳамд бўлсин, Роббимнинг исмларидан яна ўрганмоқчиман». Ота: «Аллоҳнинг гўзал исмларидан яна Салом (нуқсонлардан саломат, тинчлик ато этувчи),

Мўмин (иймон, омонлик берувчи),

Муҳаймин (ҳар бир нарсани қамраб олувчи),

Азиз (қудратли, ғолиб Зот, ҳеч нарса у Зотдан ғолиб кела олмайди).

Фотима: «Бу исмлар бунча ҳам гўзал, эй отажон? ». Холид: «Отажон, сиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапириб беришингизни сўрайман». Ота: «Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Муҳаммад, оталари Абдуллоҳ, боболари Абдулмутталиб бўлиб, у киши Бани Ҳошим уруғиданлар. Оналари Омина бинти Ваҳб. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Ҳалимаи Саъдия эмизганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам араб қабилаларининг насаб жиҳатидан энг шарафлиси бўлган қабиладандирлар. У қабила Қурайшдир. Маккаи Мукаррамада туғилиб, Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганлар». Холид: «Отажон, Ислом беш нарсага асосланганлиги ҳақидаги ҳадисни тушунтириб беришни ваъда қилган эдингиз. Ота: «Ҳа, Холид... Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Ислом динини бешта устунга барпо қилинган бинога ўхшатиб тушунтирмоқдалар. Бу бино ушбу устунларсиз тура олмайди, улар Ислом биносига асос, таянч вазифасини ўтайди». Фотима: «Бу устунлар, асослар нима отажон?" Ота: «Бугун ушбу асосларнинг биринчиси ҳақида суҳбатлашамиз». Биринчи асос: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир деб гувоҳлик бериш». Суюклиларим, бунинг маъноси, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган зот йўқлигига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзга эргашиладиган инсон йўқлигига қалбимиз ва тилимиз ила иймон келтиришимиз, тасдиқлашимиз ва эътироф этишимиздир. Инсон ушбу шаҳодат калимасини тили билан айтиб, қалби билан ишонсагина мусулмон бўлади. Калимаи тавҳид «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир» деганидир. Бу ҳақда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки чин қалбдан «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» деса жаннатга киради», дедилар. (Ибн Ҳиббон ривояти) Жаннат, болаларим, бир уйга ўхшайди. Ҳар бир уйнинг, албатта, эшиги бўлади. Ўша эшикнинг калити бўладики, у калитсиз эшик очилмайди. Бу калит ихлос калимаси «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дир.

Мана шу калити бор инсондан бошқа ҳеч ким жаннат эшигини очиб, у ерга кира олмайди. Кимки ихлос билан Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деса ва шу калимага ҳаётида амал қилса, Аллоҳ уни жаннатга киритади.

Холид: «Ота, мен хоҳлардимки... » Ота: «Нимани хоҳлайсан, Холид? Бугун эшитганларинг сенга кифоя қилади ўғлим, токи эрта уйқуга ётиб, эрта тонгда тетик бўлиб уйқудан уйғонгин». Холид: «Лекин мен Аллоҳга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қиламан, отажон. Улар ҳақида кўп билишни хоҳлайман». Ота: «Шошилмагин ўғлим... Энди эса тур, уйқуга ёт». Холид: «Хўп бўлади, ота, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга уйқу олдидан бажарадиган ва ўқийдиган бирор нарса ўргатганмилар? » Ота: «Ҳа ўғлим... Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашдан олдин таҳорат қилишни, ўнг томонга ёнбошлаб ётишни ва ушбу дуони ўқишни ўргатганлар: بِسْمِكَ اللهُمَّ أمُوتُ وَأحْيَا «Бисмикаллоҳумма амуту ва аҳйа» Маъноси: (Аллоҳим Сенинг исминг ила вафот топаман ва тириламан). (Имом Бухорий ривояти) Холид: «Бу дуони ухлашимдан олдин ёдлаб оламан». Ота: «Яхши ўғлим».
Мавзуга оид мақолалар
Шанба куни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон томонидан малика Рима бинти Бандар ибн Султон асСауднинг давоми...

17:34 / 26.02.2019 1758
Ҳозирги кунимиздан 1443 йил аввал душанба куни Рабиъул аввал ойининг 12сида яъни милодий 571 йил 20 апрелда бу давоми...

14:45 / 08.12.2016 3670
  Бир киши Ҳасан Басрийнинг олдиларига келиб, у зотга ҳосилсизлик ва қурғоқчиликдан шикоят қилибди. У зот давоми...

06:38 / 23.12.2016 10362
Ислом лашкари ўрта ер денгизи мамлакатларини фатҳ қилган кун буюк ва бахтли кун бўлди. Мусулмонларнинг давоми...

15:41 / 22.11.2016 4150