Макка ва Мадина орасида тезюрар поездлар ишга туширилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 2014 йил охирида икки муқаддас шаҳарлар – Макка ва Мадина шаҳарлари орасида тезюрар поезд юра бошлайди. Испаниянинг ADIF ва RENFE компаниялари ҳамкорлигида қурилиши керак бўлган тезюрар темир йўлнинг умумий узунлиги 450 км га тенг. Ушбу лойиҳа 6,7 миллиард еврога баҳоланмоқда.Тезюрар поезд зиёратчиларни Саудия Арабистони ҳудудидаги муқаддас шаҳарларга етказиб туради. Қурилишни ва темир йўлни ишга туширишни назорат қиладиган ўнлаб испан компаниялари концерннинг 88% акцияларига эгалик қиладилар. Қолган 12 % акциялар Саудиянинг икки фирмасига тегишли. Тезюрар трассага поездни Испаниянинг TALGO компанияси етказиб беради. Янги қурилган йўл бўйлаб поездлар соатига 320 км тезликда ҳаракат қилиши кутилмоқда. Шундай қилиб, бир шаҳардан иккинчисига йўловчилар атиги 2,5 соатда етиб борадилар.
islam.ru сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон инсонни уйланган давоми...

09:49 / 27.10.2016 16512
Муваффақиятли мураббийнинг сифатларидан яна бири гўзал намунадир. Гўзал намуна ҳам сўзда, ҳам амалда давоми...

20:43 / 09.01.2017 3811
Нега биз аёл бўлишни ўрганишимиз керак Лейла Наталья Бахадори ўйлари Бизнинг китоб жавонларимизда «Қандай давоми...

21:23 / 11.03.2017 6171