Ёш болага ҳазил қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга «Я Абу Умайр, Маа фаъалан нуғайр? –Эй Абу Умайр! Чумчуқ нима қилди?» деганлар».

 Шарҳ: Ёш болалигидан ўн йил давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз – болалар билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга «Я Абу Умайр, Маа фаъалан нуғайр?» деганлар. Абу Умайр ҳазрати Анаснинг укалари бўлиб, чумчуққа ўхшаш бир қуши бўлган экан. Бола ўйнаб юрган қуш ўлиб қолган. У йиғлаб ўтирганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, ана шундай ҳазил қилиб, болани овутганлар ва унинг кўнглини кўтариш учун хурсанд бўладиган гапларни айтишга ҳаракат қилганлар. Ушбу ҳадисдан катталар, олим одамлар, раҳбар кишилар болаларга ҳам ҳазил-мутойиба қилиб, уларнинг кўнглини кўтаришлари салобатларига зид нарса эмаслигини, балки лозим ва лобуд ишлардан эканлигини билиб оламиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ёки Ҳусайнни икки қўлларидан ушлаб, боланинг икки оёғини ўз оёқларининг устига қўйиб, юқорига чиқ», дедилар». Шарҳ: Оддий одамлар тажрибасида кўп кузатиладиган бу ҳолат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ҳам кузатилган экан. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик ёшдаги набиралари Ҳасан ёки Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар билан ўйнаганларини саҳобаи киромлар кўрган эканлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилишни ўзларига муносиб эмас, деган фикрда бўлмаган эканлар. Бошқа кишилар ҳам бундан ўрнак олишлари яхши бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир Шарҳ, 5. Аллоҳ таоло бандаларини синаш учун уларга турли машаққат, давоми...

19:59 / 29.12.2016 5990
Агар фарзандингизнинг доимий Йўқ деган жавобидан чарчаган бўлсангиз, дунёда сиз ёлғиз эмассиз. Бироқ давоми...

12:43 / 19.03.2019 3461
Ислом дини учун кўп йиллар хизмат қилган, Бухоро вилояти Жўйбори Калон аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим давоми...

15:02 / 21.03.2019 3316
Биз сизлар билан яқин ўтган кунларга, хусусан, Рамазон ойида сайтимизда амалга оширилган ишларга бироз давоми...

04:02 / 08.05.2022 12278