Ислом дунёсида катта йўқотиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом дунёсида  катта йўқотиш,
Мўминлар бошида аламли ёзиқ.
Аллоҳ ҳузурига кетдилар шошиб,
Ҳурматли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Қайнаб чиқаётган илм булоғин
Барча мўминларга қилдилар тортиқ.
Очдилар ҳар кимнинг иймон булоғин
Ҳурматли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Илмга ташнанинг чанқоғи қониб,
Маънавий руҳимиз оларди ҳордиқ.
Қалбларда эътиқод олови ёниб,
Сизни тинглар эдик, Муҳаммад Содиқ.
 
Билмаганни сўраб олардик билиб,
Жавобингиз бўларди иймонга озиқ.
Ўлимингиз кетди юракни тилиб,
Ҳурматли шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Илмингиз меваси – китобларингиз,
Биз учун ҳар қандай бойликдан ортиқ.
Қулоғимда қолди хитобларингиз,
Ҳурматли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Бизга йўл кўрсатган асарларингиз,
Ҳатто ўлимингиз оламга ибрат.
Дунё бўйлаб минглаб шогирдларингиз
Сизни кузатиш-чун келдилар, Ҳазрат.
 
Бундайин ҳурматни кўрмаган кўзим,
Мени чулғаб олди ҳавас ва ҳайрат.
Сизга шогирдликдан бахтлиман ўзим,
Бизга таълим берган муаллим – Ҳазрат.
 
Икки дунёнгизга етарли савоб,
Ислом дини учун қилдингиз хизмат.
Аллоҳ сизга берди муносиб жавоб,
Улкан муҳаббатга етдингиз, Ҳазрат!
Мастура Тиллабоева
Мавзуга оид мақолалар
Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу ndash нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга давоми...

22:10 / 26.11.2023 4605
Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юрти томонидан 16 апрель куни мамлакатимизнинг келажаги давоми...

12:00 / 21.04.2019 5193
Зулҳижжанинг ўн куни дейилганида, бу ойнинг биринчи ўн кунлиги кўзда тутилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан давоми...

15:24 / 10.11.2016 4801
Керакли маҳсулотлар 3 та тухум 1 литр сут 2 коса майиз 1 чой қошиқ чой содасиуксусда ўлдирилган 2 пиёла давоми...

19:27 / 09.12.2016 5181