Хожам менга билдирмай, иккинчи хотинга уйланиб олган эканлар.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ. Менинг хожам менга билдирмай, иккинчи хотинга уйланиб олган эканлар. Ўзлари жуда ҳам тақводор киши бўлиб, ҳеч қачон ёлғон гапирмас ва ёлғон гапирган кишини ёмон кўрар эдилар. Нима бўлдики, «Ишга кетяпман» деб, (менга ёлғон гапириб) иккинчи аёлларининг ёнига кетадиган бўлиб қолдилар.

Қайнона-қайнотам қариликлари сабаблими, болаларимнинг ёшлиги сабаблими ёки ўзимнинг кучим етмагани сабаблими, баъзи бир рўзғор ишларига улгура олмайман ва шуни сабаб қилиб, қайнонам эримга шикоят қиладилар. Юзларига айтиб: «Мени алдаманг ва ўша иккинчи аёлингиз билан мени ҳам тенг кўринг», десам, рўзғор ишларига улгурмаганимни ва шу сабабли иккинчи аёлга уйланганларини айтадилар. Илтимос, Шайх ҳазратлари, бу ҳолатда эримнинг менда ва менинг эримда қандай ҳаққларимиз борлигини ва ҳамда мен эримга нисбатан шариат бўйича нима деб тўғри тушунтиришим кераклигини айтсангиз, илтимос. Жавобингиз учун катта раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эрингиз сизга нисбатан адолатли бўлиши керак. Сизнинг ҳар бир аёлга берилган ҳаққингиз бор. Рўзғорга улгурмаганингиз учун ҳаққингиз камайиб қолмайди. Уламоларимиз хотиннинг эрдаги ҳаққлари тўғрисида келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келганлар Хотиннинг эрдаги ҳақлари икки қисмга бўлинади 1. Молиявий ҳуқуқлар 2. Муомалавий ҳуқуқлар. Молиявий ҳуқуқлар маҳр ва нафақадан иборат. Бу икки ҳаққ алоҳида ўрганиш зарур бўлган нарсалардир. «Маҳр» ақди никоҳ, яъни шаръан эру хотин бўлиш билан эр зиммасига юклайдиган мажбурият – хотинга берилиши лозим бўлган молдир. «Нафақа» сўзи «яхшиликка маблағ чиқариш» маъносини англатади. Шариатда эса ўз қарамоғидаги шахсни етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир. Бу икки масалани «Кифоя» номли китобимизда батафсил баён қилганмиз. Муомалавий ҳуқуқлар эса эрнинг хотин билан яхши яшаши, унга гўзал муомала қилиши ва адолатли бўлишидан иборатдир. Бунга аёлни жинсий маънода қондириш, шариатга хилоф равишда яқинлик қилмаслик каби масалалар ҳам киради. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, хотиннинг эрдаги ҳаққлари қуйидагилардан иборат: 1. Маҳр. 2. Нафақа. 3. Жинсий қондириш. 4. Ортига мутлақо, фаржига эса ҳайз ва нифос ҳолида яқинлик қилмаслик. 5. Манийни хотиннинг изнисиз раҳмидан ташқарига тўкмаслик. 6. Яхшилик ила турмуш ўтказиш. Шу билан бирга, эру хотиннинг орасида муштарак ҳуқуқлар ҳам бор. Мисол учун, эр-хотин бир-биридан мерос олиш ҳаққига эга бўладилар, фарзандларга ҳам нисоб собит бўлади. Юқорида зикр этилган ҳаққларнинг кўпчилиги ҳам муштарак ҳаққларга киради. Мисол учун, жинсий ҳузур олиш ҳаққи. Эр хотиндан, хотин эрдан жинсий ҳузур олиш ҳаққига эга. Шу билан бирга, яхши муомала қилиш, озор бермаслик. Эр хотинига, хотин эрига яхши муомала қилиши, озор бермаслиги керак. Уй ишларига келганда эса ташқи ишлар эрга, ички ишлар хотинга тегишли бўлади. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Али каррамаллоҳу важҳаҳу билан Фотима розияллоҳу анҳо орасида ишни шундай тақсимлаганлар. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
БЕФОЙДА НАДОМАТ Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида Мэрилин Монро Америка учун  қанчалик бузуқлик давоми...

19:06 / 17.02.2017 3758
Билгинки, барча аёллар 10 хил турда бўладилар, уларнинг ҳар бирининг хулқатвори баъзи ҳайвонларнинг давоми...

20:14 / 29.12.2016 4837
Бугун 21 апрелдан Ўзбекистонда Қуръон мусобақасининг Республика босқичи бошланди. Нурли беллашув Тошкент давоми...

14:34 / 21.04.2018 2631
15 июнь куни Москвадаги Бутун Россия кўргазмалар марказида «Ислом стили» халқаро фестивали бўлиб ўтди. Ушбу давоми...

16:41 / 23.12.2016 2991