Аёл киши саждада қандай туради?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг «Муснад» китобларида: «Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи Жабла ибн Суҳаймдан, у Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоз ўқиса, ит каби тирсакларини ерга тўшамасин», – дедилар», дейилган.  Аёлларнинг намоз ўқишлари шу каби-ку? Улар тирсакларини ерга қўйишади-ку?. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менингдек ўқинглар», деган эканлар.

Менинг саволим шуки, аёллар билан эркакларнинг намоз ўқишларидаги фарқ қай даражада, бу ҳақда ҳадислар борми? Бир кишидан эшитишимча, бу ҳақда ҳадис йўқ, аёллар билан эркакларнинг намози бир хил эмиш.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бу каби гапларни кишиларни шак-шубҳага тушириш пайида юрган кимсалар тарқатишади. Уларга баъзи содда кишилар билмасдан хизмат қилишади, яъни уларнинг гапларини мусулмонлар ичида тарқатишади. Аслида, бунақа нусхаларнинг гапига эътибор бермаслик керак. Уларнинг ўзидан «Айтаётган гапингни қаердан олдинг? Ҳамма китобларни ва ҳадисларни ўқиб чиқдингми ё?» деб сўраш керак. Менинг вақтим йўқлиги сабабли, қисқа жавоб бермоқчиман. Имом Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Абу Шайбанинг ҳукм ҳадислар бўйича саккиз жилдли «Мусоннаф» деган китоби бор. Ўша китобдаги «Аёл киши саждасида қандай бўлади?» деган сарлавҳа остида олтита ривоят келган ва аёл кишининг саждасининг ҳозир аёллар ўқиётгандек бўлиши баён қилинган. «Аёл киши намозда қандай ўтиради?» сарлавҳаси остида ўн битта ривоят келган. Сизга маслаҳатим, мазҳабларни ва ўтган уламоларни ҳурмат қилмайдиган одобсиз кишиларнинг гапларини эътиборга олманг. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
57масала Бетаҳорат киши мусҳафни ёки унинг жузларини ушлаши жоиз эмас, ўша жой оятлар ёзилган жойми, бошқа давоми...

12:31 / 20.06.2019 3127
89 ёшда бола ҳали ўсишда давом этади. Бироқ ҳали балоғат ёшига ўтиш даври келмади. Бу пайтда бола организми давоми...

10:31 / 23.02.2017 5292
Қумликлар орасида 160 гектар майдонга эга бўлган улкан қурилиш лойиҳалаштирилмоқда ва Британия ва Дания давоми...

10:42 / 24.01.2017 3527
Ҳеч шубҳа йўқки, «Ҳамма ишларимни Аллоҳ кузатиб турибди» деб эътиқод қилгувчи мўмин кишининг хатолари кам давоми...

20:18 / 02.12.2016 4370