Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ислом элининг шараф-шони, ҳаёт дастурхонининг азиз меҳмони,
Бухорийи соний Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларини эслаб
Пайғамбар вориси олим покдомон, Бухорийга издош маънавий султон, Иржиъий хитобин эшитган ҳамон Амри ҳаққа бўйсуниб, топширди жон, Шайх Муҳаммад Содиқул қутби замон. Аҳли Ислом умматига ифтихор, Ҳидоят манбаи покликка шиор, Хулқи Қуръоний, мусаффо, беғубор, Илми уммон сингари кўп бетакрор, Нутқи томма нуқтасанжу нуқтадон. Кўзлари дин равнақи, ҳизмат қилиб, Ўзни ҳар бир соҳада ибрат қилиб, Шарҳ этиб Уммул китоб, рағбат қилиб, Ёзди «Тафсири Ҳилол» ғайрат қилиб, Ҳақ таоло ҳикматин қилди баён. Ул зот эрди ул ҳикмат заргари, Битгани бор каломиниг гавҳари, То қиёмат ҳеч ёпилмас дафтари, Чунки фиддорайннинг сўнмас хулкари Ёд этарлар номин аҳли мўминон. Қолди ул зотдан неча юз китоб, Бу ақл ожиз эрурга сарҳисоб, Ушбу мерос манбаи олийжаноб, Маъниси порлар, бамисли офтоб, Бизга дастуруламалдир ҳар қачон. Йиғла кўз ёшинг бу кун дарё этиб, Токи денгиз мавжини пайдо этиб, Бир умр эл қалбини шайдо этиб, Маърифат бўстонидан пири калон. Қанча шогирд, дўсту ёрон йиғлади, Ёқаси чок – дили қон йиғлади, Мотамида аҳли Турон йиғлади, Оҳ уриб еру осмон йиғлади, Ўрлади токи само узра фиғон. Қолди бўзлаб беадад мухлислари, Термулиб ғам бирла гирён кўзлари, Қалбида ҳар он жаранглаб сўзлари, Ўчмагайдир номи поки излари, Сафда шайхим биз-ла руҳан ёнма-ён. Етгали чоғи ажалнинг ашҳаби, Сўнди, афсуски, камолот кавкаби Етгали чоғи ажалнинг ашҳаби, Сўнди, афсуск,и камолот кавкаби, Кўзни беркитди мусибат чойшаби, Қолди аммо чексиз ибрат маркаби, Далдадир бизларга таскин ушбу он. Жумлаи олам аро юксак мақом, Соҳиби иззу шараф ҳам эҳтиром, Улки сонийи Бухорий олди ном, Ишларин авлодлар этдиргай давом, Олтин силсиласи боқийга бурхон. Алвидо айтмоққа тил ожиз бу дам, Энди йўқ, э воҳ, у зоти муҳтарам, Тоғ бўлиб босди юракни кўҳи ғам, Олтмиш уч ёшини битди рақам, Икки минг ўн беш эрур тарихга сон. Йиғлабон Абдулаҳад йўқлар ёниб, Айрилиқнинг захми бирла тўлғониб, Ёд эгар устозини, ўздин тониб, Юрсин ул зот оби Кавсарга қониб, Раҳматига олсин Аллоҳ меҳрибон.Абдулаҳад қори Шаҳрихоний
14.03. 2015 йил