Муҳим янгилик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="7316,7317,7318,7319,7320,7321,7322,7323,7324"]

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номлари билан аталган Ўрта Осиёдаги илк масжид очилди

Чимкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номлари билан аталган янги масжид очилди

Жанубий Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида янги масжиднинг қурилиш ишлари якунланди. 3000 кишини сиғдира оладиган ушбу масжид, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номлари билан аталди. Бу Шайх ҳазратларининг мухлислари учун ниҳоятда қувончли хабар бўлди. Ушбу маскан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номлари билан аталган Ўрта Осиёдаги илк масжиддир. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал олимнинг номидаги масжид дунё бўйича илк бор Жанубий Кореяда очилган эди.

Чимкентдаги  масжид очилиши арафасида эҳсон маросими ўтказилди. Масжид Жанубий Қозоғистон муфтияти ва тадбиркор Раҳимжон Йўлдошев томонидан барпо қилинган. Бугунги эҳсонга бутун шаҳардан, мадрасалардан меҳмонлар ташриф буюришди. Унинг қурилиши ва безак ишларида миллий архитектура анъаналарига риоя қилинган бўлиб, масжиднинг ички томонига оч феруза ва зумрад рангларда жило берилган.

Маълумот  сифатида айтиб ўтамиз, масжиднинг расмий очилиш маросими 26 май кунига мўлжалланган.

Ирода Асилбекова тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Етим бошин силаган Умматим деб йиғлаган Қалби ором билмаган Оламлар пайғамбари Сифатлари айтса кам Дину давоми...

18:28 / 03.07.2018 4527
У Зот сени ағёрлар қўлидан тортиб олиш ва асарлар қуллигидан озод қилиш учун сенга воридни давоми...

21:51 / 09.12.2018 5390
Мендан quotДунёдаги энг бахтиёр киши кимquot деб сўрасалар, quotТурмуш ўртоғини тўғри танлаганларquot, дейман.Чунки давоми...

21:26 / 14.05.2023 2382
ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙ ДЕСАК...  ТАВБА Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Тавба қилишлик неъмати Аллоҳ давоми...

20:25 / 21.03.2017 4975