Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ! (шеър)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуёш ҳар кун чиқса ҳам,

Тунлар ой тўлишса ҳам, Зулмат йўқолмас бирдам Чорасиз қолдик, эй воҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Сиддиқ ғами бошланди,

Умар кўзи ёшланди, Усмон кўнгли ғашланди, Али титради ногоҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Мазлум қалблар тилинди, Ҳақсиз ҳақлар олинди, Оҳ, ўрнингиз билинди, Тополмай қолдик паноҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Жаҳолат тўлиб-тошди, Зулм ҳаддидан ошди, Мазлумни хўб талашди, Йиғлаб излаймиз даргоҳ Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Уммат ёқа вайрондир, Гиж-гижлардан сарсондир, Оқил ҳам паришондир, Ҳамон қазмоқдалар чоҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Ёв кўрдилар суннатни, Урчитдилар бидъатни, Тарк этиб шариатни, Оламни тутди гуноҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Бебаҳра бўлиб қолдик, Бир жойда туриб қолдик, Тириклай ўлиб қолдик. Чорасизмиз, ҳам мудроқ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Забт этдилар дунёни, Унутдилар уқбони, Ўнг санабон рўёни, Бўлди ақллар гумроҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Инсон ўзин унутди, Кучли кучсизни тутди, Роса қадрингиз ўтди, Қолдик топа олмай роҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Қуръон, ҳадис номи бор, Ҳар кас ўз «Ислом»и бор, Ҳар дил интиқоми бор, Биров истамас ислоҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Бари бир кун кетамиз, Қасдимизга етамиз, Сизсиз бунда нетамиз? Ёлғиз дардкаш саждагоҳ – Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Минг тўрт юз йиллик фитна, Ҳамон мавжли унутма! Аллоҳим, мағлуб этма! Ҳой Уммат, бўлгин огоҳ! Биз билан Расулуллоҳ!

Суннатни маҳкам тутсак, Хурофотни тарк этсак, Расулуллоҳни севсак, Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ! Биз билан Расулуллоҳ!

Қуёш ҳар кун чиқса ҳам, Тунлар ой тўлишса ҳам, Зулмат йўқолмас бирдам, Чорасиз қолдик эй воҳ, Сиз йўқсиз, Расулуллоҳ!

Али Тоҳа Ҳузайфа

Мавзуга оид мақолалар
  Реклама бизни соч бўёқлари хавфсиз ва ҳатто фойдали, деб ишонтиришга астойдил уринади. Лекин химия, давоми...

07:42 / 27.11.2016 10017
Бразилияда биринчи бор мусулмон аёллар учун шаръий либослар кўргазмаси ўтказилди. Сан Пауло шаҳрида давоми...

08:47 / 28.11.2016 5997
embedhttpswww.youtube.comwatchvrlQId3LbeIembed

12:35 / 29.04.2017 7340
Мусулмон одам инсон тўғрисида бир неча ҳақиқатларга эътиқод қилиши лозим. 1. Инсон энг афзал ва энг шарафли давоми...

12:24 / 08.11.2016 27630