Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлларнинг юз-қўллари маҳрамдир

Жоҳилият замонида, яъни Ислом ҳоким бўлмасдан аввал, аёллар эркаклар олдида гўзалликларини ва ўзларини кўрсатишни одат қилгандилар. Аммо бошқа умматларда юз бергани каби тамоман йўлдан чиқмагандилар. Эркаклар олдида у қадар ҳам очилиб-тўкилмас эдилар. Лекин ҳаёсизлик мавжуд эди.

Ислом дини келгандан кейин бу хусусда аёл ва аёлнинг кийими ҳақида Аллоҳ таолонинг шу ҳукми келди: «Эй Пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари ) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган Зотдир» (Аҳзоб,59). Шунингдек: «Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан )тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либослардан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига, ё оталарига, ё эрларининг оталарига, ё ўғилларига, ё эрларининг ўғилларига, ё ўзларининг оға-иниларига, ё оға-иниларининг ўғилларига, ё опа-сингилларининг ўғилларига, ё ўзлари (каби) аёлларга, ё қўл остидаги чўриларига, ё (аёллардан) беҳожат бўлган (яъни жуда кексайиб қолган ёки ақлсиз-девона) эркак хизматкор-қулларга, ё аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган гўдакларгагина (кўрсатишлари жоиздир.) Яна яширган зеб-зийнатлари билинсин учун оёқларини (ерга) урмасинлар! Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар» ояти ҳам нозил бўлди. (Нур, 31) Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умр йўлдошлари учун ҳам бир оят тушди. Бу оятда Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳли аёллари тўғрисида ҳамда уларнинг зиммаларидаги алоҳида ҳақ-ҳуқуқлари борасида сўз юритилади. Бу қуйидаги оятдир: «Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар! (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо қилинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоат этинглар! (Эй Пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос» (Аҳзоб, 33). Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васлламнинг аҳли аёллари барча мўминлар учун она мақомидадирлар. Шу жиҳатдан ва умуман олганда ҳам юқоридаги таълимотлар барча аёлларга тааллуқлидир. Фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умр йўлдошларигагина хос эмас. Балки уларни шарафлантирмоқ ва бу таълимотларга бўйинсунадиган аёлларнинг энг олдида эканларини кўрсатмоқ учун уларга хитоб этилмоқда. Бу оятларда очиқ ва равшан кўрсатиб берилмоқдаки, динсизлик даврида аёллар ўзларига маъқул кўрган яланғочлик мутлақ ҳаром ва таъқиқланган ҳаракат экан. Бегоналарнинг ёнида ноқулайлик туғдириш мумкин бўлган янглиш тушунчаларга сабаб бўладиган вужуд қисмларини кўрсатмаслиги бу оятларда буюрилган. Кўраяпсизки, Қуръони Карим ўз ҳукмларини баён этар экан, тафсилотни суннатга қолдиради. Аммо илоҳий буйруқ (Нур сураси. 31) бу ҳукмнинг умумий далолати ташқарисида бўлган инсонлар хусусидаги ҳолатни босқичма-босқич ва қисқа-қисқа тушунтириб аниқлаштирар экан, бу ҳукмнинг татбиқ этилишида муҳим ўринлари борлигига диққатни қаратади. Бунинг учун барча мусулмонлар ҳеч йўлдан тоймаган ҳолда иттифоқ билан аёлининг юзи ва қўлларидан бошқа бутун вужудини ўраб олиши ва ташқаридан сақланиши кераклигини ўз имомлари билан бирга қарорлаштириши керак. Бу Қуръон ва суннатдан келиб чиқадиган ҳукмдир. Ҳа, аёлнинг ўралмайдиган ва беркитилмайдиган жойи фақат юзи ва қўлларидир. Бу ҳукмга атрофдагилар қанча масъул бўлсалар, аёлнинг ўзи асосий масъулият ташувчи эканини унутмаслик керак. Аллоҳ таоло юз ва қўлнинг, яъни зоҳирий қисмнинг ташқарисида қолган бўйин, кўкрак, елка ва сочларини бутунлай, тамомила ўраб олинишини қатъий буюргандир. Бу хусусда ҳеч қачон мусулмон имомлар орасида ихтилоф чиққан эмас. Яъни аёлнинг оятда зикр этилган шахслардан бошқа бегоналар ёнида юзи ва қўллари мустасно бўлгани ҳолда, вужудининг бирон-бир ерини очиши ҳаромдир.

давоми бор

Мавзуга оид мақолалар
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги    27 декабрь санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар мадрасасида ёнғин хавфсизлиги давоми...

10:40 / 10.01.2017 5356
  Муборак Рамазонни ибодат ойи қилиб яратган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин давоми...

16:13 / 07.02.2017 5251
Декабрь ойида Францияда қори ва қориялар мусобақаси бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда. «Abna.co» нинг хабар давоми...

06:33 / 30.12.2016 2446
Ҳусайн Воиз Кошифий бундай ёзади.Агар .Саломга жавоб бериш одоби қайси, деб сўрасалар, .Бунинг еттита шарти давоми...

22:29 / 03.06.2023 1993