Саудия Арабистони зиёратчилар учун алоҳида аэропорт қуради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар йили фақат ҳаж ва умрага келувчи мусулмон зиёратчилар учун Саудиянинг Макка шаҳри яқинида махсус янги аэропорт қурилади. Бу ҳақда фуқоролик авиациясининг бош бошқармаси вакили Холид ал-Хайбани эълон қилди.

Унинг айтишича, бошқарма Тоифда инфраструктура лойиҳасини тузиш учун тендер (пудратчиларни жалб қилиш танлов шарти) тақдим қилишни 2015 йилга режалаштирмоқда. Ал-Хайбанининг айтишича, қурилиш якунланиши биланоқ аэропорт биринчи йўловчиларни қабул қила бошлайди. Ҳозирда Қиролликдаги Исломнинг муқаддас жойларига келаётган зиёратчиларнинг кўп миллионлик оқими Жидда аэропортида махсус қурилган терминал орқали ўтади. Озроқ қисми Мадина орқали ўтади. Ҳозирги пайтда Тоиф аэропорти фақатгина ички рейсларга хизмат қилади. Ҳар йили Макка шаҳрига 13 миллионлаб мусулмонлар ташриф буюрадилар.

«islam.ru» сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvY52L8rTCdYAfeatureyoutu.beembed

18:42 / 23.09.2017 5220
Хабар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси давоми...

15:30 / 07.02.2018 3701
httpsyoutu.beFXc45rcEzQ

13:44 / 27.03.2019 4921
               Исломий адабиётлар ичида илм, таълим, олим, муаллим ва толиби илм одобларига бағишланган давоми...

10:37 / 15.03.2017 10727