Мадҳ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақ ризосини тилаб ҳижоб тутган қизлар,

Халқнинг эмас,Холиқ лутфин кутган қизлар,

Ҳақ ишқида нозин ичга ютган қизлар,

 Пок қалбингиз чин илоҳий ҳислар тўлсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Ёт назардан қочиб парда тутиб юзга,

Ўтганингиз ростдир Ҳақ ҳимоясига,

Энди ҳатто тош отсалар, тегмас сизга,

Сизга зулм истаганлар ўзин тийсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Бу не файзу барокатким, сирларга бой,

Мисли булут аросида кулгандай ой,

Ор-ҳаёга бурканибди ойдай чирой,

Кийим кийган, «яланғоч»лар рашкда куйсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Ориятли ой юзларни тусган парда,

Бир чиройни товлабди минг бор чиройда,

Ёмон кўздан асрасин Аллоҳим ҳар жойда,

Бетавфиқлар, майли, нима деса, десин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Муҳофаза этиб ўзин ёт назардан,

Маҳрамларни қутқардингиз жаҳаннамдан,

Ҳақ лутфига сазовордирсиз чиндан ҳам ,

Очиқ-сочиқ юрганлар ҳам эсин йиғсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Дунё – синов, Ҳақ йўлида собит қолинг,

Хатарлардан эсон-омон ўтиб олинг,

Жаннат узра бунда поёндозлар солинг,

Аллоҳ ўзи сизга чин бахт ато қилсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

 
Мавзуга оид мақолалар
 Оила қуришга одатда эркак томон ҳаракат бошлайди ва энг аввал муносиб келин ахтаришга киришилади. Қандоқ давоми...

09:44 / 27.10.2016 5750
Дунёю охиратда ғолиб бўлишни истасангиз, қуйидаги тавсияларга амал қилингОтаонангизга одоб билан гапиринг, давоми...

21:56 / 30.01.2023 2369
Ҳаётим давомида таскин излаган онларим кўп бўлди. Қуръондан ортиқ таскин берувчини топмадим.Дардларимни давоми...

21:06 / 10.07.2023 2894
      Азиз ва муҳтарам Устозимизни вафотларидан икки кун олдин тушимда кўрган эдим. Мен у тушни дийдорга давоми...

20:24 / 05.02.2017 7145