Расулуллоҳ, сизни соғиндим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизнинг ёнингизда бўлгим келяпти, Асҳобларингизни кўргим келяпти, Қай томон юрсангиз сира ажрамай, Ортингиздан изма-из юргим келяпти, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Анасдек жон фидо қилолмасам ҳам, Абу Дужонангиз бўлолмасам ҳам, Уларнинг ҳаётин ўқиган оним Авж олар соғинчим, кўзларимда нам, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Тоифликлар зулми қалбим тирнайди, Маккалик мушриклар тинмай тергайди, Эвазига тоғдек-тоғдек олтин берса ҳам, Мадиналик ансорлар сизни бермайди, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Меҳр кўрсатишар отам, онам ҳам, Кўнглимни кўтарар дилкаш ҳамхонам, Бундай ғамхўрликдан қувнайман бир дам, Аммо соғинч ҳисси тинмас шунда ҳам, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Дунё-дунё чиройдан безганда юрак, Айтмангиз менга ҳеч латифа, эртак, Сўрасангиз, гар не айтай бўлак, Ҳадис айтиб беринг, менга шу керак, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Ё, Расулуллоҳ, сизни умматларингиз жуда соғинишган. Сизни «Келажакда мени шундай умматларим борки, улар молу авлодларидан кечиб бўлса ҳам, мени бир бор кўришга муштоқ бўларлар. Мен ана шу умматларимни кўришни истардим, деган сўзингизни эшитганда кўзларига ёш оладилар. Уларга сизни охиратда кўриш тасалли беради, холос. Ё Расулуллоҳ, бизларни дуо қилинг. Сизга муносиб уммат бўлайлик. Зулумат ботқоғидан олиб чиққан «Саодат» кемангизни бошқарадиган давомчингиз бўлайлик. Аллоҳ таоло бу дунёда Сизни кўришликни насиб қилмади, охиратда бирга қилсин! Тушларимда кўришликни насиб қилсин...
Мавзуга оид мақолалар
 Кишининг ўз камчиликларини тан ола билиши ўзини тарбия қилишдаги биринчи қадам ҳисобланади. Тан олишини давоми...

07:33 / 26.12.2016 4717
 Сиз бошқаларга ҳасад қилаётганингизни Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса билмайди. Чунки у сизнинг қалбингизда давоми...

16:49 / 17.10.2018 4630
Масаллиқлар Блинчикка 4 дона тухум, 1,5 стакан сут, 1 стакан сув, 2 стакан ун, 0,5 стакан какао кукуни, 6 чой қошиқ давоми...

21:10 / 01.01.2017 5000
Совуқнинг сасидан сесканди юрак, Қалблар чокчокидан сўтилиб кетди. Динин боши узра тутгувчи тиргак, Устуни давоми...

10:16 / 05.02.2017 6735