Ассалому алайкум! Яқинда ниятни намозни бошида битта қилиб қолганларига ният қилмасдан ўқиса ҳам бўлади деган гапни эшитдим. Яъни пешинни суннатига ният қилиб, фарз ва қолган икки ракъат суннатга ният қилмасдан такбир айтиб, ўқиб кетилаверар экан. Шу иш жоизми? Нафл намозларда қандай ният қилинади? Масалан, 6 ёки 8 ракъат таҳажжуд намозини ўқимоқчи бўлса, икки-икки ракъат қилиб, шунда ҳар икки ракъатга таҳажжудни икки ракъатини ўқишни ният қилдим деб ўқиладими ҳар икки ракъатнинг бошида? Ёки бошида битта ният қилиб, кейин қолганлари такбир айтиб бошланиб кетилаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Ният қилиш намознинг шартидир, усиз намоз дуруст бўлмайди. Уни дилда қилиш кифоя. Эҳтиёж бўлганида, мисол учун хаёлни жамлаб чалғимаслик мақсадида тилда айтиш жоиз, аммо шарт эмас. шунга кўра нафл намозини ҳам дилда ният қилинаверади. Ниятнинг ўрни такбирдан аввал. Ният такбирга уланиши, орасига бошқа иш аралашмаслиги зарур. Валлоҳу аълам!