Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар

20:03 / 28.05.2020 | Guzal Tashanova | 5952
Ассалому алайкум! Мен "Зикр ахлидан суранг" сайтида "Мукаддас ойлар ва мустажоб дуолар" китобинин ўқиш дуруст эмаслигини ўқигандим. Бизда бори (Тошкентда) 2005-йилда "Мовароуннаҳр" нашриёти томонидан қайта тўлдирилган ва тўғриланган нашри экан. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан чиқарилган экан. Менинг онам бир неча йиллардан буён шу китобни ўқиб юрадилар. Бу китоб нима учун дуруст эмаслигига тушунмадим. Илтимос, тушунтириб берсангиз...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ичида шариатда собит бўлмаган маълумотлар кўп. Яъни, маълумотлар оят ва ҳадис асосида эмас, асоссиз гапларга биноан берилган.  Валлоҳу аълам!