Ассалому алайкум! Менинг 3 нафар фарзандим бор. Катта ва кичик фарзандларимизга ақиқа қилганмиз. Ўртанча фарзандимга маълум сабаблар туфайли ақиқа қилолмаганмиз. Шу фарзандим ичи қора ва жуда феъли оғир. Мен ақиқа қилсак феъли яхшиланармикин деб ўйлаяпман. Оилада феъли оғир бўлгани учун ҳамма унинг кўнглига қарайди. Лекин мен қаттиқ тураман. Сабабсиз аразлаганда ўз ҳолига ташлаб қўяман, ёки танбеҳ бераман. Илтимос менга маслаҳат берсангиз. Икки фарзандим итоаткор ва ҳушмуомала.
– Ва алайкум ассалом! "Ўртанча фарзандимизга ақиқа қилмаганимизга феъли ёмонбўлса керакЪЪ,- деб ирим қилманг. Аҳамият берсангиз ҳатто эгизакларнинг феъли бир хил бўлмайди. Оилада бир ота-онанинг фарзандларининг ҳам феъли турлича бўлади. Сиз уччала фарзандингизга ҳам чиройли муомалада бўлаверинг. Бирига бошқачароқ муомалада бўлсангиз, улар орасида солиштириш юзага келади ва бу фарзандларингиз орасида келишмовчиликка сабаб бўлади. Айрим болаларда ўсмирлик жараёнида шундай қийинчилик билан ўтади. Ҳамма уни тушунмаётганга ўхшайди. Айтганини қилдиришга ҳаракат қилади, ўқишига ҳам эътиборсиз бўлади. Бу жараён вақтинчалик ҳам бўлиши мумкин. Сизга маслаҳатимиз фарзандингизни яхши томонларини кўрганда мақтаб ҳам қўйинг. Ҳамма нарсани танқид орқали гапирманг. Психолог билан маслаҳатлашинг ва унинг маслаҳатига амал қилинг. Ҳазратимиз ота-оналарининг тарбия усуллари ҳақидаги "Исломга бағишланган умрЪЪ китобини олиб ўқинг, жуда кўп ибратлли ўгитлар оласиз. Иншааллоҳ ҳаммаси жуда яхш бўлади.