Ассалому алайкум! Отам ва онам диндан узоқ, Аллоҳга шукр шу рамазонда рўза тутишди. Лекин онам баъзи ширк гапларни гапирадилар, намозга, рўмолга қаршилик қиладилар, лекин барибир ўрандим. Мен эса уларни дуоларидан кўп умидворман, ҳаққимга дуо қилишларини сўрайман. Хизматларини қилгач "мени мана бундай деб ҳам дуо қилинг", дейман баъзида. Кейин дуо қиладилар. Айтингчи, шундай аҳволда бўлсалар ҳам уларнинг дуолари мени устимда ўтадими? Дуо сўрашим хато эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Хато эмас. Аксинча шуниси яхши. Чиройли йўл билан айтилаверса, мияларига ўша тўғри дуолар ўрнашиб қолади. Валлоҳу аълам!