Фолбинга хатм Қуръон

00:04 / 29.05.2020 | Sevara | 711
Ассалому алайкум! Бир танишим ўзи Қуръон ўқишни билмагани учун вафот этган опасига атаб ҳатм Қуръон қилиб беришимни сўради. Вафот этган аёл фолбин эди. Фолбинга хатм Қуръон қилсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иймонида шак бўлган кишига амаллар савобини бағишлаш жоиз эмас. Иймон билан кетгани аниқ бўлсагина амаллар савобини бағишлаш жоиз.  Валлоҳу аълам!