Аёллар жамоати

00:03 / 29.05.2020 | Nigora3426 | 642
Ассалому алайкум! Биз уйда аям иккаламиз кўпинча намозларимизни бирга ўқиймиз. Савоби кўпроқ бўлишидан умид қиламиз. Бирга ўқишимиз тўғрими ёки алоҳида алоҳида ўқиганимиз афзалми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бирга, бир вақтда, лекин бир-бирига иқтидо қилмай ўқиш афзал.  Валлоҳу аълам!