Ҳайз қони

23:45 / 28.05.2020 | Madina | 788
Ассалому алайкум. Сизлардан бир нарса сўрамиқчиман. 3 кундан бери менда жигарранг ажралмалар кузатилмоқда. Биринчи куни қонга ўхшаш нарса келди. Рўза эдим. Рўзамни очдим. 2 кундан бери жигарранг ажралма оз миқдорда келобди. Алҳамдуллиллаҳ 5 маҳал намоз ўқишни бошладим. Лекин бй келган нарса ҳайз қонимга ўхшамади. Чунки 2- кундан ҳайз қони купроқ келарди. Бундай ҳолатда намоз ўқиш ва рўза тутишим мумкинми. Жавобингизни интизорлик билан кутиб қоламан.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз кунларига яқин қолган ёки ҳайз кунларидаги оқдан бошқа ҳар рангдаги, жумладан жигарранг рангдаги ажралмалар ҳам ҳайз ҳисобланади.  Валлоҳу аълам!