Ассалому алайкум! Мен ҳозир Алҳамдулиллаҳ ибодатдаман. Лекин бу ҳақида кўп гапирмайман. Биринчидан риё бўлишидан чўчисам, бошқа томондан суҳбатдошим мени мақтанчоқ деб ўйламасин деган ўй туради. Айтингчи бу ўй зарарлими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Керакли ерда бажарган фарз ибодатларингизни гапириш жоиз. Қалбда холислик бўлса, шунингдек тарғиб нияти билан ибодатларни гапирса бўлади. Аммо қалбда бироз бўлса ҳам ўзни кўрсатиш ҳиси кечса, дарров тўхташ керак. Валлоҳу аълам!