– Ва алайкум ассалом!
Закот олишга ҳақлилар
Савол: Закот олишга лойиқ бўлган кишилар кимлар?
Жавоб:
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَابْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
“Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир” (Тавба 60 оят).
Савол: Кимларга закот бериш жоиз ва кимларга жоиз эмас?
Жавоб: Закот берувчи ўзининг ота-онаси, бобо-момоси ва улардан юқоридагиларга, ўзининг авлодларига ва улардан пастдагиларга, эр-хотин бир-бирига, закотга қурби етадиган ва ўлик нисоб эгаларига, ҳошимийларга закот бериш мумкин эмас.
وَلَا إلَى مَنْ بَيْنَهُمَا وِلَادٌ وَلَوْ مَمْلُوكًا لِفَقِيرٍ أَوْ بَيْنَهُمَا زَوْجِيَّةٌ
“Ораларида ота-болалик(она-болалик), қуллик ёки эр-хотинлик риштаси борларга закот берилмайди” (Дуррул мухтор).
لَا يَجُوزُ دَفْعُ الزَّكَاةِ إلَى مَنْ يَمْلِكُ نِصَابًا
“Закотни нисобга молик бўлганларга бериш жоиз эмас” (Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ).
ولا إِلى بَنِي هَاشِمٍ وهم: بَنُو الحارث، والعباس ابنا عبد المطلب جَدّ النبي صلي الله عليه وسلم وبَنُو عليّ، وجعفر، وعَقِيل أَولاد أَبي طالب عمّ النبيِّ صلي الله عليه وسلم ، لا بَنُو أَبي لهب
“Бани ҳошимга ҳам закот берилмайди. Улар: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутоллибнинг икки ўғли Ҳорис билан Аббоснинг авлодларидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толибнинг авлодлари бўлган Али, Жаъфар, Ақийлларнинг авлодларидир. Абу Лаҳабнинг авлодлари закот олмаслик ҳукмидан мустаснодир” (Шарҳул виқоя).
Савол: Кимга закот бериш афзал?
Жавоб:
وَالْأَفْضَلُ فِي الزَّكَاةِ وَالْفِطْرِ وَالنَّذْرِ الصَّرْفُ أَوَّلًا إلَى الْإِخْوَةِ وَالْأَخَوَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَعْمَامِ وَالْعَمَّاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَخْوَالِ وَالْخَالَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى ذَوِي الْأَرْحَامِ ثُمَّ إلَى الْجِيرَانِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ حِرْفَتِهِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ مِصْرِهِ أَوْ قَرْيَتِهِ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
“Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:
1. Ака-ука, опа-сингил;
2. Уларнинг фарзандлари;
3. Амаки ва аммалар;
4. Уларнинг фарзандлари;
5. Тоға ва холалар;
6. Уларнинг фарзандлари;
7. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;
8. Қўшнилар;
9. Касбдошлар;
10. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар. “Сирожул ваҳҳааж”да шундай дейилган (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Аёл ҳошимий бўлиб, эр ҳошимий бўлмаса, улардан туғилган фарзандларга закот берса бўладми?
Жавоб: Бўлади.
أَنَّهُ يَجُوزُ الدَّفْعُ إلَى مَنْ عَدَاهُمْ مِنْ بَنِي هَاشِمٍ
“Ҳошим авлодидан бошқаларга закот бериш жоиздир” (Жавҳаратун наййира). Насаб эр томонидан бўлади аёл томонидан эмас.
Савол: Зоҳирий кўринишидан закот олишга лойиқ кишига закот берса бўладими?
Жавоб: Ҳар бир нарсада зоҳир эътиборга олинади. Агар дилингизда у кишига закот беришни лойиқ деб топсангиз, унга закот беришингиз мумкин.
إذَا شَكَّ وَتَحَرَّى فَوَقَعَ فِي أَكْبَرِ رَأْيِهِ أَنَّهُ مَحَلُّ الصَّدَقَةِ فَدَفَعَ إلَيْهِ أَوْ سَأَلَ مِنْهُ فَدَفَعَ أَوْ رَآهُ فِي صَفِّ الْفُقَرَاءِ فَدَفَعَ فَإِنْ ظَهَرَ أَنَّهُ مَحَلُّ الصَّدَقَةِ جَازَ بِالْإِجْمَاعِ ، وَكَذَا إنْ لَمْ يَظْهَرْ حَالُهُ عِنْدَهُ وَأَمَّا إذَا ظَهَرَ أَنَّهُ غَنِيٌّ أَوْ هَاشِمِيٌّ أَوْ كَافِرٌ أَوْ مَوْلَى الْهَاشِمِيِّ أَوْ الْوَالِدَانِ أَوْ الْمَوْلُودُونَ أَوْ الزَّوْجُ أَوْ الزَّوْجَةُ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَتَسْقُطُ عَنْهُ الزَّكَاةُ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى
“Агар шак қилса ва фақир бўлса керак деб қасд қилса, унинг ғолиб фикри закот олишга лойиқ деган тўхтамга келиб, унга закотини берса ёки ўша шахс ундан закот сўраса ва у закотини берса ёки фақирлар сафида турганини кўриб унга закотини берса, кейинчалик закот сарфланадиган маҳал экани маълум бўлса, бил ижмо закоти адо бўлади. Шунингдек, ҳолати маълум бўлмаса ҳам. Аммо, бой ёки ҳошимий ёки кофир ёки ҳошимийнинг мавлоси ёки ота-онаси ёки фарзандлари ёки эри ёки хотини эканлиги маълум бўлиб қолса, Абу Ҳанифа, Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар қавлига кўра закот адо бўлади” (Фатавои Ҳиндия).
Валлоҳу аълам!