Ассалому алайкум! Онамнинг барча гап-сўзлари, ҳаракатлари, юриш-туришлари кундан кунга ғашимга тегади. Уларга бўлган меҳрим борган сари сўниб бормоқда. Илтимос, ёрдам беринг. Ота-она ҳақидаги ҳадисларни ўқисам ҳам фойдаси бўлмаяпти. Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатингиз бекорга содир бўлмаган. Нимадандир хафа бўлгансиз. Ана шу эмоцияларингиз йиғилиб қолган. Бу эмоцияларни эслаб, ҳар бирини устида ишлаб чиқишингиз керак. Хафалик эмоцияларингизни тескарисига ижобий эмоцияларга ўгириб чиқишингиз катта фойда беради. Агар бу ишни ўзингиз эплай ололмасангиз албатта психолог билан суҳбатлашиб олишингиз керак. Чунки оналардан хафа бўлиб юриш уларнинг дуоларидан, улар орқали қанчадан-қанча неъматлардан баҳра ололмай қолишга, умрингизда барака йўқолишига олиб келади. Валлоҳу аълам!