Эр хотин муносабати

21:32 / 22.05.2020 | Suyunova Dilzodagul | 593

Ассалому алайкум! Ёшим 20 да. Эрим билан муносабатимиз яхши эмас. Доим мендан нолийди. Лекин мен у кишини кўп нуқсонларига кўз юмаман. Эрим учун ўзгаришга кўп ҳаракат қиламан. Лекин буни сезмайди. Гапирсам гапларимни эшитмайди. Мени эшитишини хохлайман. Нима маслаҳат берасиз? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эркак киши ўз аёли билан маслаҳат солиб иш қилиши учун бу аёл ўта доно ва кўп тажрибали бўлиши керак. Ҳар бир инсон ўзини доно ва тажрибали деб ҳисоблайди. Аммо ҳақиқатда бундай эмас. Чунки доно ва тажрибали бўлиш учун инсон анча йиллар давомида кўпгина ҳаёт синовларини кўрган, кўп қийналган ва уларни бартараф этишда анча ҳаётий илмларни эгаллаган бўлади. Табиий сиз ҳали бундай ёшда эмассиз. Баъзан инсон эллик ёшга кирганда ҳам тажрибасиз ва фаросатсиз бўлиши мумкин. Чунки кўрган билганларидан ўзи учун мулоҳазалар чиқазиб олмаган бўлади. Эркаклар аёллар ичида ана шундайини топганидагина унга маслаҳат сола олиши, қилмоқчи бўлган иши ҳақида гаплашиб олиши мумкин. Бундай аёллар кўпинча оналар, бувилар ёки шу эркакни ҳурматига сазовор бўладиган қирралари бор бўлган аёл бўлиши мумкин. Аммо кўп эркаклар ўз аёлининг қиёфасида маслаҳатгўйини кўра билмайдилар. Чунки уларда эркак киши ўз аёлига маслаҳат солса демак бу заифлик белгиси деган тушунча бўлади. Демак турмуш ўртоғингиз ўзини мукаммал, забардаст эркак деб қабул қилади. Бунинг ёмон томони йўқ. Ёшингиз катта бўлиб, орқангизда кўпгина синовлар қолганида, бу синвлардан гўзал ҳулқингизни намоён эта билганингизда турмуш ўртоғингиз маслаҳат соладиган эр бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!