Ассалому алайкум! Инсон оғир вазмин босиқ булиши учун нима қилиши керак.
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсоннинг мизожи ўзига яраша бўлади. Яъни бу туғма бўлади. Кўп куладиган, кўп гапирадиган инсон бирдан оғир ва вазмин бўлиши мушкул ва бир онда рўй берадиган иш эмас. Гўё спортменлар, чемпионлар ҳар куни беш-олти соат тана машқларини бажаргани каби ўзининг устида шундай ақлий машқларни бажариши керак. Биринчи ўринда ўз эҳтиросларини ушлай билишлари керак. Психологлар эҳтиросларни босиш учун юзгача санашни, маълум бир вазиятда ўзининг эътиборини бошқа нарсаларга қаратишни, чуқур нафас олиш ва чиқаришни, душ қабул қилишни, жисмоний машқларни бажаришни тавсия этадилар. Албатта кўп тасбеҳ ўгириш асаб нервларини хотиржам қилувчи амалдир. Валлоҳу аълам!