савол

20:26 / 23.05.2020 | Abdurahmon | 520

Ассалому алайкум! Устоз, бир неча йил олдин мен бир гуноҳ ишни бошқа қилмаслик мақсадида "бу ишни яна қилсам, онамнинг сути менга ҳаром бўлсин", деганман. Бу гап хаёлимга қаердан келди, билмайман, буни маъносини ҳам билмаганман, фақат ўша гуноҳни қилмаслигимда ёрдам беради, деб ўйлагандим. Бу воқеагача онам вафот этгандилар. Афсуски, бу гуноҳни кейин ҳам кўп маротаба қилганман. Устоз мен онамга оқ бўлиб қолмадимми? Бунинг каффоратига нимадир қила оламанми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оқ бўлмайди. Аммо қайта бундай деманг. Роббим раҳматидан ноумид ҳам бўлманг. Астойдил тавба қилса, Роббим кечиришини ваъда қилган. Валлоҳу аълам!