Қандай ҳуқуққа эгаман?

18:57 / 25.05.2020 | Muslima*** | 965

Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингиз учун чексиз миннатдорман. Саволим шундан иборат: Баъзи ҳужжатларни ҳал қилиб  ФХДЁдан ўтишга ваьда берилганди. Ундан олдин тўйим ва никоҳим бўлган эди. Бироз яшаб ажрашдик. Ўртада 1 та фарзандим бор. Фарзандим билан отамнинг уйидамиз. Отаси таъминот масаласидан умуман воз кечганлар. Бундай ҳолатда қандай ҳуқуққа эгаман? Бир инсон вазиятимни билиб боламга оталик қилиш ва менга 2-аёл бўлиш таклифини билдирмокда. Аммо яна шундай ҳолат. Фақат никоҳ билан, яна ҳеч қандай ҳуқуқсиз қолишдан қўрқмоқдаман. Никоҳ шартномасини нотариусдан ўтказишга ҳаққим борми? Яъни, куёв ва келин исми шарифи, маҳр миқдори кўрсатилган тарзда. Бу масалани қандай ҳал қилса бўлади? Хабарим бор, кўп хотинликка қонун томонлама рухсат йўқ. Аммо ҳаётда бундай вазиятлар кўп. 

Ҳуқуқшунос:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ тузиш тартиби тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасига асосан "Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русмларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас." Валлоҳу аълам!