Ассалому алайкум! Бизда далада намозни ўтириб ўқишади. Бу тўғрими? Мен китобда туриб ўқишга қодир бўла туриб ўтириб ўқиш мумкинмас деб ўқигандим. Аввал бундай ўқиманглар дедим, кейин пайғамбаримиз ҳам Уҳуд ғазотида ўтириб намоз ўқиганларини ўқиб қолдим. Бирон гап айтолмадим. Илтимос, шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Туриб ўқишга қодир бўла туриб, намозни ўтириб ўқиш ножоиз. Беморлик юзасидан ўтириб ўқишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам!
https://savollar.muslimaat.uz/savol/3184