– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бу оддий ҳақиқат. Сизнинг турмушингизда бу такрорланмаслиги учун отангизга нисбатан адоват ҳиссини, аламларингизни йўқ қилишингиз керак. Яъни отангиз онангизни хафа қилган жойлари бўлса, буларни унутиб, отангизни кечиришингиз керак. Ҳамда ота-онангизнинг розилигини топишингиз керак. Катталарнинг орасида ҳар хил гаплар ўтади. Улар шу орқали бир-бирларини тарбиялайдилар. Қарс икки қўлдан чиқади деган нақл бор. Иккала томон ҳам айбдор бўлади. Бу каби ҳолатлардан инсонлар ўзлари учун дарс олиб, баъзи хулосаларга келиб олишлари учун шу каби нохушликлар бўлиб туради. Аммо бу катталарнинг ишлари. Ҳамма эркаклар бир деган хулосани ушлаб олмасангиз бўлгани. Сиз асосийси на отангиз ва на онангиздан хафа бўлмай, уларнинг олдидаги бурчларингизни гўзал тарзда адо этсангиз иншааллоҳ бахтингизни топасиз. Валлоҳу аълам!