– Ва алайкум ассалом! Албатта психология илмида шариатимизга тўғри келмайдиган амаллар жуда кўп. Шунинг учун ислом психологиясига асос солган Малик Бадри устознинг китобларини ўқиб чиқишни тавсия этган бўлардим. Албатта Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Руҳий тарбия” китобларини ўқиб чиқиш лозим. Ҳамда психология илмини ўрганишдан аввал ақийда, эътиқод ҳақидаги китобларни, қўлдан келганича Қуръон оятларининг маъноларини таржимаси ва ҳадисларнинг шарҳларини ўрганиб бориш керак. Валлоҳу аълам!