Савол

01:48 / 10.08.2020 | Surayyo. | 723
Ассалому алайкум! Акамнинг ёши 25 да. Кеча виталиго касаллигига чалинганлигини билдим. Бизга буни ярим йил давомида сездирмаганлар. Ёш бўлганлиги учун бир нечта ҳафтадан бери стрессга тушиб қолган. Олдин стресс сабабини билмаганман. Ишида чарчаган деб ўйлаганмиз. Кеча касаллик ҳақида билганимдан кейин интернетда шу касаллик бўйича инглиз тилида ёзилган жудаям кўп мақола, тадқиқот, савол-жавобларни ўқиб чиқдим. Ҳозир даволанаяптилар. Лекин уларни тушкун кайфиятдан чиқаришга ҳаётга қайта қизиқишини уйғотиш учун нима қилишни билмаяпман. Уларга руҳий далда бўлиш учун нима қилишим керак. Акам касаллигини фақат онамга айтган. Мени бу ҳақида билишимни билмайдилар. Табиатдан оғир босиқ ўз қобиғига ўралиб юрадиган одам бўлгани учун уларга касаллигини билишимни сездирмасдан қандай қилиб руҳан ёрдам берсам бўлади. Жавоб учун раҳмат.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Аввал бу ҳақда хабарингиз борлигини билдиринг. Далда беришингиз учун ҳозирги вақтда интернет орқали бир қанча қўл оёғи йўқ инсонларнинг намоз ўқиётганлари, машина ҳайдаётганлари, тирикчиликларини бажараётганлари ҳақидаги видеоларни кўрсатинг. Аллоҳим Ўзи берган бу касалликнинг шифосини ҳам ин шаа Аллоҳ Ўзи беради. Қуръон ва ҳадисларда айтилган қиссалар ва ривоятларда Пайғамбарларга турли синовлар, касалликлар келгани, бунинг улуғ ажр-мукофотлари бўлгани ҳақидаги мисолларни келтиринг. Тушкунликка тушилганда иммунитет тушиб кетишини ҳозирда ҳамма жуда яхши тушунади. Сиз интернет тармоқларидаги видеолар ёрдамида бунинг медицина томонидан қандай бўлишини тушунтириб беришингиз мумкин.  Валлоҳу аълам!