– Ва алайкум ассалом! Бир хил инсонлар ёши улғайган сари хулқи ўзгариб кетади. Буни қўпол қилиб айтганда қаричилик десак ҳам бўлади. Ҳатто деменция (ақлий ноқислик) касаллигига ҳам учрайдилар. Ҳозирча олимлар бунинг шифосини топа олмаганлар. Бундай ҳолатларда ёши катталардан хафа бўлиш ноўрин. Чунки бу мия иш фаолиятининг бузилишидир. Оилангиздаги эркаклар, у кишининг аҳли аёли мумкин қадар юмшоқлик билан муомала қилишлари, унга кўп эътибор қилиб туришлари, меҳр кўрсатишлари керак. Валлоҳу аълам!