Ақиқа учун назр қилинган қўй

01:39 / 11.08.2020 | Dilorom | 497
Ассалому алайкум! 2019-йил 15-апрелда ўғлим туғилди. Шароитимиз йўқлиги сабабли қўй сўёлмадик. Ўғлим 10 ойлик бўлганда қўй олдик ва боқиб бироз семиртириб ўғлим 1 ёшга тўлганда сўйиб ақиқа қиламиз деб ният қилиб олгандик. Орадан икки ой ўтиб 1 ёш бўлди, лекин қўйни боқишни унча эплолмадик. Деярли семирмади. Карантин бўлиб ақиқа қолиб кетди. Кейин бир танишимизни қўйлари кўп, боқиб беради деб унга берворишди. Кузда қайтиб олиб сўйиш маъқулладик, бир неча ҳафтадан сўнг қўйни мазаси бўлмай сўйиб юборишипти. Гўштини тарқатишипти, бизга пулини беришди. Ўша пулга бошқа қўй олиб ақиқа қилсак бўлаверадими? Назр қилиб олинган қўйни сўйиб тарқатиш шарт деб эшитгандим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пулни қайтариб беринглар. Сўйиб тарқатиб юборишгани ақиқанинг ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.