Закот

01:36 / 11.08.2020 | Solikha | 458
Ассалому алайкум! Менинг чет эллардан сотиб олинган айрим тилла тақинчоқларим тошлари бриллиантдан. Ушбу тақинчоқларнинг нархи ундаги мавжуд бўлган тилланинг граммига қараб эмас, балки ундаги бриллиантнинг карати ва сифатига қараб нархи белгиланади. Бундай тақинчоқлар ҳар доим, сотилганда ҳам, сотиб олинганда ҳам уларнинг бриллиант критерияларига қараб нарх белгиланади, тилласининг грамми эса нархига катта таъсир кўрсатмайди. Закотни ушбу тақинчоқларнинг қайси мезонига қараб ҳисоблайман? Тилласининг граммига қарабми ёки асл нархигами? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закот фақат тилла ва кумушдан чиқарилади. Ҳисоблаганда соф тилла вазни олинади.  Валлоҳу аълам!