Жонлиқ сўйилганда қўрқиш

01:33 / 11.08.2020 | Kamola | 443
Ассалому алайкум! Ёшлигимдан қондан қўрқаман. Ҳайвонларни ҳам яхши кўраман. Шу сабабларданми жонлиқ сўйилганда қараб тура олмайман, раҳмим келади. Бу ҳолатга кўзим тушса ҳатто ҳушимдан кетиб қолишим ёки тобим қочиб, бирозгача шу ҳолат кўз олдимдан кетмайди. Келин бўлган хонадонда кўп жонлиқ сўйилади. Қурбон ҳайит яқин, яна жонлиқ сўйилади . Айтишларича, қурбонлик қилинаётганда оила аъзолари ҳаммаси ўша жойда бўлиши шарт эмиш. Ўтган сафар жонлиқ сўйилганида уй ичига кириб турдим кўзим тушмасин деб. Шунда қайнота-қайнонамдан қаттиқ гап эшитдим. Эрим ҳам “чиқиб турасан, ота-онам айтябти” деб қўймаябди. Мен хоҳламаябман. Шу ишим тўғрими? Жонлиқ сўйилганда қўрқиш, у ердан ўзини олиб қочишим тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фотима онамизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “чиқ, қараб тур”, деганлар. Валлоҳу аълам!