Отам доимо норози

16:49 / 10.08.2020 | Доно | 593
Ассалому алайкум! Менинг отам доимо бизлардан норози, нима қилсак ҳам ёқмаймиз. Онамдан айб кидираверадилар. Ҳатто дастурхонда ўтирсак овқатни заҳарлаб бергандай бўладилар. Охири туриб алоҳида овқатланамиз. На бир дуо қилмайдилар бизларга. Тегмасак, пул, рўзғор сўрамасак бўлди. Отамда оилага меҳр уйғотиш учун қандайдир дуо ёки суралар борми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! 

ҲОЖАТ НАМОЗИ


عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ كَانَتْ لَهُ إِلَى اللهِ حَاجَةٌ أَوْ إِلَى أَحَدٍ مِنْ بَنِي آدَمَ فَلْيَتَوَضَّأْ فَلْيُحْسِنِ الْوُضُوءَ ثُمَّ لِيُصَلِّ رَكْعَتَيْنِ ثُمَّ لِيُثْنِ عَلَى اللهِ وَلْيُصَلِّ عَلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم ثُمَّ لِيَقُلْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ وَالسَّلاَمَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ لاَ تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلاَّ غَفَرْتَهُ وَلاَ هَمًّا إِلاَّ فَرَّجْتَهُ وَلاَ حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلاَّ قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ. وَالله أَعْلَمُ.

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг Аллоҳга ва бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсин. Сўнгра:
«ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатликни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган. Аллоҳ билгувчидир.
Шарҳ: Имом Ибн ҳажар бу намозни шанба куни саҳар ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман, деб марҳамат қилганлар, деган.
Албатта, дуонинг арабча матнини ёдлаб олган яхши.
ҳожат намози ила банда Аллоҳ таолога яна бир бор боғланмоқда. Бу намоз ила бевосита Аллоҳ таолога роз айтиш шарафига муяссар бўлмоқда. Аллоҳ таолодан бошқага ялиниш балосидан қутилмоқда. Ҳатто бошқа одамларда ҳожати бўлса ҳам ўша одамга эмас, Аллоҳ таолога мурожаат қилиб ҳожатини чиқаришни сўрамоқда. Чунки ҳақиқий ҳожат чиқарувчи Аллоҳнинг ўзидир


Аёллардан бири айтади.

Узоқ пайт Набий соллаллоҳу алайҳиссаломдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу: "Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ зота байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим. Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман.

Субҳоналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим. Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар.

Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!

Дуонинг маъноси қуйидагича: Аллоҳим! Қалбларимиз орасини улфат қил, ораларимиздаги муносабатларни ислоҳ қил ва тинч-омонликка бизни йўлла!

 Валлоҳу аълам!