Хадичаи Кубро мадрасаси

14:30 / 14.08.2020 | Sohiba | 789
Ассалому алайкум! Мен бу йил Гулистон давлат университетини тамомладим ёшим 24 ёшда Қуръон илмига жуда ҳам ихлосим баланд. Ҳурматли устозлар илтимос маслаҳат берсангиз мен бу илмни қайси ўқув юртидан олсам бўлади?
Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирда Тошкент шаҳрида Халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида битта олий (Тошкент Ислом институти), 9 та ўрта махсус таълим муассасалари (Тошкентда «Кўкалдош», Бухорода «Мирараб», Андижонда «Саййид Муҳйиддин Махдум», Наманганда «Мулла Қирғиз», Китобда «Хожа Бухорий», Урганчда «Фахриддин ар-Розий», Нукусда «Муҳаммад ал-Беруний», шунингдек Тошкентда «Хадичаи Кубро», Бухорода «Жўйбори калон» аёл-қизлар билим юрти) ҳамда имомларни қайта тайёрлайдиган Имом ал-Бухорий халқаро маркази мавжуд.