Савол

22:52 / 16.08.2020 | Barno | 391
Ассалому алайкум! Хўжайиним билан 26 йилдан бери бирга яшаймиз. 5 та фарзандим 3 та неварам бор. Хўжайиним ибодатли беш вақт намоз ўқийдилар, Умра ибодатига борганлар. Ҳарактерлари оғир. Тўсатдан сабабсиз мен билан гаплашмайдилар бир икки ойлаб. Мен шу одатларига кўникиб гаплашмайман. Уларни шу юришлари кибр ёки гуноҳ эмасми? Жавобингиз учун раҳмат?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ножоиз. Икки мўмин киши бир-биридан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!