Ассалому алайкум! Қуръондан сураларни ёд оламан ва тинмай қайтаришга ҳаракат қиламан. Фарзандимни кўпинча ётиб эмизаман. Шу пайт ҳам такрорлайман, тиловат қиламан. Баъзан электрон Қуръондан ҳам қараб-қараб ўқийман. Шу ишим тўғрими? Қуръонга нисбатан ҳурматсизлик бўляптими деб қўрқаман.