Ассалому алайкум! Менинг бир дугонам бор. У жуда тақволи қиз. Биз 10-синфда ўқиймиз. У синфимиздаги бир тақволи болани яхши кўради. Мен унга роса тушунтирдим номаҳрамни яхши кўрма деб, у ҳам роса ҳаракат қилади яхши кўрмасликка, лекин уддалай олмайди. У болани Аллоҳнинг йўлида яхши кўраман дейди. У болага мактабда қарамайдиҳам гаплашмайдиям ҳатто расмига ҳам қарамайди, чунки мен уни юзини эмас қалбини ва тақвосини яхши кўраман дейди. У бола дугонамданҳам тақволироқ, дугонам уни кўриб Аллоҳ ҳар бир одамга ўзига мос жуфт беради деб унга мос бўлиш учун ҳаракат қилади, ҳатто у бола дугонамни яхши томонга ўзгаришига ҳам сабабчи бўляпти. Мен овора бўлма агар сен ўқишга кира олмасанг ота-онанг сени узатиб юборишади. У бола эса ҳали ёш, ҳатто сендан 1ёш кичик, тўғри бўлмайди десам, у Аллоҳ ҳамма нарсага қодир мен Аллоҳдан сўрайман, албатта Аллоҳ дуойимни ижобат қилади дейди. Ҳар намозида, ҳар дуосида уни(йигитни) дуо қилади. Бир хил ҳолларда ўзи ҳам номаҳрамни яхши кўришидан Аллоҳдан қўрқади. Аллоҳ йўлида номаҳрамни яхши кўриш қанчалик тўғри? Жавоб учун олдиндан раҳмат.