Кечирим сўраш

19:35 / 06.09.2020 | Mumtozabonu | 591
Ассалому алайкум! Динимизда мусулмон мусулмон билан 3 кунда ортиқ аразлашиши мумкун эмас дейилган ва бу ҳадисларда ҳам келтирилган. Лекин мен адашмасам 3 ойдан бери бир яқин дугонам билан аразлашиб, бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўрамай қўйдик. Мени ундан хафа бўлишимнинг сабаби: мен унга Аллоҳни эслатиб туришим ёқмаслигини тушуниб етганим бўлди. Динимизда дўст танлашда авваламбор уни сенга Ҳақни эслатиб туришига аҳамият бериш кераклигини манбааларда ўқигандим. Мени қийнаётган муаммо шуки, мен ундан кечирим сўраб аввалгидай муносабатларни тиклайми ёки кечирим сўрамасдан ҳаммасини унутиб уни Аллоҳ учун кечириб, индамай юраверайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Алоқани тиклашингиз кифоя. Валлоҳу аълам!